Умрбод қиролича


  • 24 Апрель, 2017
  • 960

Британия қироличаси Елизавета II кеча 91 ёшга тўлди. Энг узоқ вақт тахтда ўтириш рекордини янгилади.

Британия қиролича Елизавета II нинг туғилган кунини нишонлашга киришди. 1926 йил 21 апрелда туғилган Елизавета отаси қирол Георг VI 1952 йил 6 февралда ўлганида 25 ёшда эди. 1952 йили тахтга ўтирди. Британия тарихида энг узоқ вақт тахтда ўтириш рекордини янгилади.

Британия қироллик тахтида 65 йил ўтирган қиролича Елизавета кеча роса 91 ёшга тўлди. Қироличанинг туғилган куни муносабати билан ўлкада байрам бошланди. Бунинг шарафига Британиянинг тўрт тарафида тўплар отилди. Вестминистер саройида қўнғироқлар чалинди. Асл туғилган куни 21 апрель ва расмий равишда июнь ойида йилда икки марта туғилган куни нишонланадиган Елизавета учун ташкил этиладиган қутлаш тақвими маълум бўлди.

Қиролича Елизавета учун 12-15 майда Виндзор саройида отли намойишлар ўтказилиши эълон қилинди. 10 июнда эса Лондондаги муқаддас Павл кафедрал соборида маросим ва 11 июнда қироличанинг расмий қароргоҳи Букингем саройи яқинида отлиқ намойиш ўтказилиши таъкидланди. Асл туғилган куни 21 апрелни оила даврасида қутлашни ёқтирадиган қиролича 91 йиллик ҳаётида кўп ҳодисаларга гувоҳ бўлди. Қиролича Елизавета 1952 йили тахтга ўтирганида Иосиф Сталин ҳали Совет Иттифоқи раҳбари эди. АҚШ президенти эса Гарри Труманди. Қиролича тахтда ўтирган даврда дунёда совуқ уруш бошланди ва тугади. Берлин девори қурилди ва йиқитилди. Қиролича ўз ҳаёти давомида 13 таси Британия бош вазирини ҳисобга олганда ўзини қабул қилган ўлкаларда жами 150 дан ортиқ бош вазир билан учрашди. Бу жиҳатдан қиролича Елизавета нафақат энг узоқ тахтда ўтирган сифатида, балки энг кўп бош вазир кўрган одам сифатида ҳам рекорд ўрнатди.

Қиролича Елизавета 1947 йили Эдинбург герцоги Филипп Маунтбеттенга турмушга чиқди. 4 нафар фарзанд, 8 невара, 5 чевара кўрди.

Иккинчи жаҳон урушини (1939-1945) кўрди.

1961 йили Берлин девори қурилишига гувоҳ бўлди.

16 та умумхалқ сайловини кўрди.

1989 йили Берлин деворининг йиқилишига шоҳид бўлди.

Уинстон Черчилдан Тереза Мейгача 13 та инглиз бош вазирини кўрди.

Ўнлаб ўлкаларнинг қироличаси сифатида жами 150 та бош вазирни “эскиртди”.

Умрининг 72%ини қиролича сифатида ўтказди.

Бойлиги 340 миллион фунт стерлинг.

91 ёшга тўлган Елизавета II соғлигидаги муаммаолар сабабли бироз вақт кўпчилик кўзидан четда қолди. Бу ҳолат қиролича тахтни топшириши мумкин деган миш-мишларга йўл очди. Еливета тахтдан воз кечса, унинг ўғли Чарльз тахтга ўтиради. Бу ҳолатда 68 ёшли Чарльз Британия тарихида тахтга ўтирган энг қари монарх унвонини олади. У ҳозир Буюк Британияда энг узоқ вақт тахтга ўтиришни кутган ворис сифатида тарихга кирди.


Бошқа мақолалар