- 2014-05-03
Золим Европа тарих бўйича доимо кимларнидир таъқиб қилиб, зўрлаб, қириб, камситиб келган. Бу ҳақиқатни фақат манқуртларгина кўрмайди. Францияда Шарль де Голль аэропортида автобусда намоз ўқигани “радикаллашув белгиси” дея баҳоланиб, ишдан бўшатилган автобус ҳайдовчиси адолат изламоқда.
Хавфсизлик сабабли исми маълум қилинмаган ҳайдовчининг адвокати Сефен Гуез “Ҳайдовчи 2017 йил 24 январда автобусда йўловчи йўқ вақтда транспорт ичида намоз ўқиган. Ушбу ҳодисадан тўрт йил ўтиб, у ишдан бўшатилди. Полиция мудири диний вазифа бўлган ва бутун мусулмонлар ҳар куни беш вақт ўқийдиган намозни жамоат хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда. Намоз ва исломни террор билан боғламоқда. Бу очиқча ислом душманлигидир. Ишига қайта тикланиши учун судга мурожаат қилиб, адолат қарор топишидан умидвормиз” деди.