- 2020-04-13
Канаданинг Бритиш Колумбия штатида бир аёлнинг ётоқхонасига метеорит парчаси томни тешиб тушди.
Рут Хамилтон исмли аёл кечаси ётоғида ухлаётганида қаттиқ шовқиндан уйғониб кетди. Дарров чироқни ёққан аёл кўзларига ишонмади. Катта тош парчаси томни тешиб, ёстиғига тушганди.
Тошнинг бошига тушмаганлигига қувонган Рут зудлик билан полицияга хабар берди.
Дастлаб тошнинг яқин атрофдаги қурилишлардан келган деб тахмин қилинди. Қурилишда ҳеч қандай портлатиш ёки атрофга тош сақратадиган ишлар олиб борилмаганлиги аниқланди.
Ҳодиса гувоҳлари ҳавода порлоқ нур кўрганликларини ва портлаш овозларини эшитганликларини айтгач, бунинг метеорит эканлиги маълум бўлди.
Метеоритлар баъзан жуда баланд нархларда сотилиши мумкин. Рут ҳам бу тошни катта нархда сотишни режалаштирмоқда.