Саратондан сақланиш йўллари


  • 24 Апрель, 2017
  • 1108

Мувозанатли ва соғлиқли озиқланиш саратондан ҳимояланишда муҳим роль ўйнайди. Мутаҳассислар колбаса-сосиска каби егуликлардан сақланиб, яшил чой, брокколи ва ёнғоқ ейишни тавсия қилмоқда.

Дунёда ўлим сабаблари орасида юрак ва томир хасталикларидан кейинги ўринда турадиган саратон, анормал ҳужайраларнинг назоратсиз кўпайиши ва ёйилиши орқали ҳосил бўлади. Саратонга чалинмаслик учун мувозанатли ва соғлиқли озиқланиш керак. Онкология мутаҳассислари бу ҳақда қуйидагича маълумот беришган:

60 ёшдан ошган кишиларда саратон кўпроқ учрайди. Бу касалликнинг олдини олиш дунё миқёсида олиб борилмоқда. Генетик факторлар, сигарет, атроф-муҳит ифлослиги ва нотўғри озиқланишнинг саратонга таъсир этиши маълум бўлди.

Ўтказилган тадқиқотларда саратон касалига чалинишнинг озиқланиш билан алоқаси 35% эканлиги маълум бўлди. Одам ҳаётини давом эттириши учун 50 га яқин озиқ моддаларига муҳтож. Баданнинг ўсиши ва янгиланиши учун керак бўлган энергия ва озиқ моддаларининг ҳар бири керакли миқдорда олинишига мувозанатли ва етарли озиқланиш дейилади.

Керагидан ортиқча олинган озиқлар эса, мувозанатсиз озиқланиш ва семизликка сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат саратон, юрак-томир хасталиклари, диабет ва подагра каби жуда хавфли хасталиклар келиб чиқишида катта роль ўйнайди. Аслида озиқлар таркибида бир томондан саратон келтириб чиқарувчи, бошқа томондан олдини олувчи моддалар мавжуд бўлади.

Озиқларни нотўғри пишириш ва сақлаш туфайли таркибида зарарли моддалар пайдо бўлмоқда. Соғлиқли озиқланишга одатланиш ва тўғри пиширишга амал қилиш орқали зарарли кимёвий моддаларнинг вужудда саратон пайдо қилувчи таъсирларининг олди олинмоқда. Ёғда қовурилган, тузланган, маринадланган озиқлар билан нитрит, нитрат қўшилган озиқлар оловга жуда яқин пиширилган кабоблар саратон хавфини ошириши маълум бўлмоқда. Мавсумий барра мева-сабзавот ва қуритилган мевалар, дон ва чорва маҳсулотларининг (тухум, ёғсиз пишлоқ, сузма, қатиқ) саратонга чалиниш хавфини камайтириши аниқланди.

Қуйидагиларга диққат қилиш керак:

1. Саратондан сақланиш учун етарли ва мувозанатли озиқланиш, овқатланишда 4 озиқ гуруҳидан егуликлар ўрин олган мувозанатли менюлар тайёрлаш керак.

2. Кунда камида 5 марта ????позиция???? сабзавот ёки мева истеъмол қилиш лозим. Камида 2 марта яшил баргли сабзавотлар ёки апельсин, лимон каби цитрус мевалар бўлиши керак.

3. Рафинадланган донлар ва соф шакар ўрнига якка бошоқли донлар истеъмол қилиш лозим.

4. Ҳар куни мол гўшти емаслик керак, балиқ, товуқ, сабзавот ва қуритилган дуккакли озиқларни истеъмол қилиш лозим.

5. Мангалда куйган гўштлардан узоқ туриш керак.

6. Ёғ олишни камайтириш учун овқатлар кам ёғда пиширилиши, гўштли таомлар ёғ қўшмасдан ўз ёғига пиширилиши керак. Қизартириш, қовуриш каби тайёрлаш ўрнига сувда қайнатиш, тандирда пишириш лозим.

7. Колбаса ва сосиска каби қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак.

8. Яшил чой, брокколи, помидор, аччиқ гармдори, ёнғоқ, киви каби саратонга қарши ҳимоя қилувчи эканлиги аниыланган озиқ ва ичимликлар истеъмол қилиш керак. 


Бошқа мақолалар