- 2022-11-11
“Тадбиркорларга босим ўтказишни тўхтатиш керак.” Жанубий Қозоғистонга хизмат сафари билан борган президент Нурсултон Назарбоев жанублик амалдорларга шундай огоҳлантириш берди. Назарбоев “Чунки тадбиркорлигини ривожлантиришни истаганларни оёғидан чалувчилар кўп” деди.
Мамлакат раҳбари “Текшир-текширни тўхтатинглар, тадбиркорларнинг бошини оғритманглар. Ер участкаси олиш учун мурожаат қилганларни сарсон қилманглар. Вилоятда ер участкасини тақсимлаш, ижарага бериш, муддатини узайтириш, фойдаланиш мақсадини ўзгартириш, рухсат олиш ҳужжатларини олиш жуда узоқ вақт кўриб чиқилади. Мана шунга диққат қаратиш керак” деди.
Жанбуий Қозоғистон давлатдан энг кўп дотация оладиган минтақа эканлигини айтган президент бюджетга ҳадеб қўл узатавермаслик кераклигини таъкидлади. Ишлаб чиқариш корхоналари кўп очилса ҳам, ишсизлар сони ортмоқда.
Мана шундай камчиликларнинг ўрнини тўлдириш учун Назарбоев Туркистон, Ўтрор ва Сайрам каби тарихий жойларга чет эллик саёҳатчиларни жалб қилишни топширди.