- 2024-10-28
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ ғалабасини ҳалигача ҳазм қила олмаган баъзи ғарб ўлкаларига оғир гаплар сўзлади. Алиев “Ҳеч ким биз билан ультиматум тилида гаплаша олмайди. Буни иккинчи Қорабоғ урушида Арманистонга, урушдан кейинги 2,5 йилда эса Арманистоннинг ҳимоячиларига исботладик” деди.
Турк олами учун катта аҳамиятга эга бўлган Тоғли Қорабоғ 2,5 йил аввал Туркия кўмагида 30 йиллик Арманистон асоратидан озод этилди. Лекин Армани лоббилари таъсирида қолган Франция сингари баъзи ғарб ўлкалари Тоғли Қорабоғнинг асл хўжайини Озарбайжон қўлига ўтганидан норози. Улар буни ҳар фурсатда намоён қилишмоқда. Вақти-вақти билан шунақа норозилик ҳолатларига Озарбайжон керакли жавобларни бериб келди. Энг охирги жавобида ушбу ўлкаларни қаттиқ огоҳлантирди.
Алиев иккинчи Тоғли Қорабоғ урушидан кейин Озарбайжонга қарши жирканч кампания юритилаётганини айтиб, “Бутун булар кундек равшан. Европа парламентининг Озарбайжонга қарши қабул қилган баъзи қарорлари арман тарафдори, порахўр ва Озарбайжонга қарши гуруҳнинг маҳсулотидир ва бу ерда Франция депутатлари бош ролни ўйнамоқда” деди.