- 2016-01-27
Қиш ойларида бемалол топиш мумкин бўлган сабзавотлардан сабзи сувининг 10 фойдаси ҳақида билдириб ўтамиз.
Сабзининг соғлом турмуш тарзини кечиришда аҳамияти каттадир.
Бой витамин ва организмга кундалик керак бўладиган минералларни етказиб беришда роли катта.
Организмга бир неча тарафдан фойдаси бўлган сабзи ва сабзи сувининг энг аҳамиятли 10 та фойдасини қуйида келтирамиз.
1. Жигар функцияларини ҳимоя қилишда, ҳазм қилиш жараёнида аҳамияти катта.
2. Таркибидаги E витамини рак касаллиги олдини олади.
3. Кексайиш туфайли бошланаётган оғриқ ва санчишларни сабзи суви ичиб, камайтиришингиз мумкин.
4. Табиий A витаминининг манбаси бўлганлигидан кўз соғлигини, кўриш қувватини оширади. Суяк бузуқликлари ва остеопорозга қарши таъсири кучли.
5. Таркибида калий борлиги сабабли холестирин, гипертонияга қарши курашади.
6. Сафро косаси ва жигар ферментларини тартибга туширади. Ёғланишни камайтиради.
7. Терини жонлантириб, гўзаллаштиради.
8. Сабзи суви кучли антиоксидант бўлган бета-каротенга бой бўлгани учун ҳужайра дегенерациясининг олдини олади. Қариш жараёнини секинлаштиради.
9. Бироз лимон ва зайтун ёғи қўшиб тайёрланган сабзи салати ёки суви хотирани кучайтиради, ёд олишни тезлаштиради.
10. Сабзи ва сабзи суви оз калорияли бўлишига қарамай жуда тўйимлидир. Озишда ва семириб кетмаслик учун фойдалидир. 1-2 та кичик сабзи ейиш ёки сувини ичиш одамни тўқ тутади.