Дунёнинг энг чиройли 10 зинапояси


  • 29 Апрель, 2017
  • 1288

1. Гернар зинапояси, Ҳиндистон

Баландликдан қўрқадиганларнинг энг катта қўрқуви. “Биллни ўлдириш керак” фильмида суратга олинса, “9999 пиллапояли юрак ёрувчи йўл” деб номланадиган бу иншоот яхшиям, Ҳиндистонда жойлашган.

2. “Universe Cascade”, Шотландия

Бизни хаёлларга толдирадиган зинапоя. Бу атрофидаги ўрмонлар туфайлими, тепасидаги қалъа туфайлими ёки тагидаги булоқ туфайлими билмадик.

3. Инк сўқмоғи зинапояси, Перу

Номи чиройли, ўзи хавфли бу зинапоя билан сўқмоқ қоришмасининг баъзи пиллапоялари сирғанчиқ ва бузилган эканлиги маълум.

4. Эль-Пеньон-де-Гуатапе, Колумбия

Мухбир дўстимиз баландликдан қўрққани учун бу зинапоя ҳақида ортиқча нарса ёзмаган деб ўйлаймиз.

5. “Rue Foyatier”, Париж, Франция

Қиз билан йигит романтик машғулот ўтказиш учун жуда идеал жой.

6. Мусо кўприги, Голландия

Бошқаларидан фарқли равишда бир тўғон ичидан ўтадиган бу зинапоя Мусо (алайҳиссалом)нинг Қизил денгизни иккига бўлишидан илҳомланиб, унинг исми билан аталган.

7. Хайку зинапояси, Гавайи, АҚШ

Одам қўрқадиган бу зинапоя “жаннатга борувчи зинапоя” деб номланиб, 3922 пиллапоядан иборат.

8. Авадзи зинапояси, Япония

Бу ердан қаралганда тўлиқ кўринмайди, лекин бу зинапоядан тушаётганда роса 100 дона турли гуллардан иборат гулзорларнинг ёнидан ўтасиз экан.

9. Денгиз устидаги зинапоялар, Испания

“Мен денгиз устида юришни истайман” деганлар Гастелугаче оролчасига боришга мажбур.

10. Спиралсимон зинапоя, Тайханшан, Хитой

90 метр баландликда ва Тайхан тоғи чеккасига қурилган бу зинапоя зиёратчиларни тоққа “хавфсиз” шаклда чиқишини таъминлайди. 60 ёшдан ошган бўлиб, юрак ёки ўпка хасталиги билан оғрисангиз, бу зинапоядан фойдаланмасликни тавсия қиламиз. (Қўрқманг, зинапоядан фойдаланмайдиганлар лифт ёрдамида чиқади.)


Бошқа мақолалар