- 2021-12-20
Дунё давлатлари ўтган йили қуролланиш учун 2,4 триллион доллар сарфлади. 916 миллиард доллар билан АҚШ биринчи ўринни эгаллаган рўйхатда 296 миллиард доллар билан Хитой иккинчи, 109 миллиард доллар билан Россия учинчи ўринда жойлашди.
Россия-Украина уруши, Исроилнинг Фаластинга ҳужуми ва Ўрта Шарқда юзага келган зиддиятлар 2023 йилда қуролланиш мусобақасини янада кучайтирди. Қуролга энг кўп маблағ сарфлаган ўлкалар рўйхатида илк уч ўринни АҚШ, Хитой ва Россия эгаллади. Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти “2023 йилги дунё ҳарбий сарф-харажатлари тенденцияси” ҳисоботини чоп этди. Бунга кўра, дунёда ҳарбий харажатларга ажратилган маблағ ўтган йилгига нисбатан 6,8%га ошиб, 2,443 триллион долларга етди.
2023 йили НАТОга аъзо бўлган ўлкалар ҳарбий харажатларга 1 триллион 341 миллиард доллар ажратди. Бу кўрсаткич бутун жунё ҳарбий харажатларининг 55%ни ташкил этади. АҚШнинг сарф-харажати 2,3%га ортиб, 916 миллиард доллар бўлди. У НАТОнинг жами харажатларининг 68%ини ташкил этади. АҚШнинг ортидан Хитой ҳарбий харажатини 6%га ошириб, 296 миллиард долларга етказди.
Россиянинг харажатлари эса 24%га ошиб, 109 миллиард долларга етди. Бу эса Россия Қримни эгаллаб олган 2014 йилдан буён 57%га ошганлигини кўрсатмоқда. Россиядан кейин Ҳиндистон (83,6 миллиард), Саудия Арабистон (75,6 миллиард), Британия (74,9 миллиард), Германия (66,8 миллиард), Украина, Франция (61,3 миллиард) эгаллади.
2022 йили 19-ўринда бўлган Польша 31,6 миллиард долларлик харажат билан 14-ўринни эгаллади. Ўрта Шарқда ҳарбий харажатлар 9%га ортиб, 200 миллиард долларга етди.
15,8 миллиард долларлик мудофаа бюджети билан 22-ўринни эгаллаган Туркия ЯИМнинг 1,5%ини қуролланишга ажратди.
Ҳисоботда Ўрта Осиё давлатлари ҳақида маълумотлар келтирилмаган.