Эрон АҚШ ҳарбий базаларига зарба берди


  • 8 Январь, 2020
  • 415

Эрон инқилоб муҳофизлари қўшини АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларини ракеталар билан ўққа тутди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 28 декабрь куни Ироққа келиб, Айн-ал-Асад ҳарбий базасидаги АҚШлик аскарлар билан учрашганди.

8 январга ўтар кечаси Эрон инқилоб муҳофизлар қўшини тарафидан АҚШнинг Ироқдаги Айн-ал-Асад ва Эрбилда ҳарбий контингент жойлашган ҳарбий базаларига баллистик ракеталар билан зарба берди.

АҚШ президенти Трамп ҳужумдан кейин “Twitter” аккаунти орқали “Ҳамма нарса жойида. Эрон Ироқдаги икки ҳарбий базамизга ракетадан зарба берди. Ҳозир кўрилган зарарларни ҳисоб-китоб қиляпмиз. Ҳозирча ҳаммаси яхши. Биз дунёнинг энг кучли ва яхши ҳарбий кучига эгамиз” деди.

Эрон инқилоб муҳофизлари қўшини амалга оширган ҳужумига АҚШ жавоб қайтарса, янада кескин ва қақшатқич зарба беришларини маълум қилди.

Эрон давлат телевидениеси ҳарбий базага ҳужумда 80 нафар АҚШлик ҳарбий ўлганини эълон қилди.


Бошқа мақолалар