Мактаб ўқувчилари июнь ойида ҳам ўқийди


  • 6 Май, 2017
  • 1354

Қозоғистон илм ва таълим вазири Ерлан Сағадиев “Ўқувчилар июнь ойининг ўртасигача ўқийди” деди.

Қозоғистондаги мактаб ўқувчиларининг ўқув йили июнь ойининг ўртасига боради.

Ерлан Сағадиев “Биз беш кунлик ўқув ҳафтасини киритганимиздан кейин бу керакли одим. Ўқувчи беш кунлик ўқув ҳафтаси натижасида 36 кун дам олади. Шу 36 кунни қандай тўлдиради? Бу 1 ва 11-синфлар орасида. Шу сабабли биз ёзда ўқувчиларнинг ўқув муддатини узайтирамиз. Ҳозирда биринчи синфдагилар ўқув йилини тахминан биринчи июнда битиради деб режалаштирмоқдамиз. Йил сайин ўқув кунлари қўшилиб боради. Юқори синф ўқувчилари балки, июнь ойининг ўртасига ўқиши мумкин” деди.

Илм ва таълим вазири бу ислоҳотлар билим бериш соҳасида янги босқичга ўтишга имкон беришини таъкидлади. 


Бошқа мақолалар