Қозоғистонда 20 минг тенгелик банкнот чиқди


  • 1 Декабрь, 2015
  • 1363

Қозоғистон миллий банки 20 минг тенге қийматидаги банкнотни муомалага чиқармоқда. Ушбу банкнот 2015 йил 1 декабрдан бошлаб муомалага киритилади.

Банкнот Қозоғистон рсепубликасининг биринчи президенти кунига аталиб чиқарилган. Банкнотлар аввалроқ, яъни 2013 йили тайёрлаб қўййилганди. Бошқа банкнотлар сингари бу банкнот ҳам қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

Банкнотнинг дизайни муомаладаги банкнотлар каби ягона стилда ишланган. Юз тарафи вертикал суратлар билан, орқа тарафи эса горизонтал суратлар билан тасвирланган. 20 минг тенгелик банкнотнинг ўлчами: 155х79 миллиметр.

Тарқалган хабарларга кўра, янги банкнот Қозоғистон тенгелари ичидаги, бу билан бир қаторда дунёдаги энг ҳимояланган банкнот ҳисобланади.


Бошқа мақолалар