Бундеслигада илк аёл ҳакам


  • 20 Май, 2017
  • 917

Германия олий футбол лигаси (Бундеслига)да келгуси мавсум илк бор аёл ҳакам иш бошлайди.

Германия футбол федерация томонидан берилган хабарда, 2017-2018 йилги мавсумда ўйинни бошқарадиган ҳакамлар орасида ўрин олган 38 ёшли Бибиана Штайнхаус лига тарихида биринчи аёл ҳакам бўлиши эълон қилинди. Хабарда яна янги мавсумда ҳакамлар сони 23 тадан 24 га ортиши айтилиб, Сорен Шторкс, Свен Яблонски ва Мартин Петерсенлар янги ҳакам сифатида иш бошлаши ҳақида маълумот берилди.


Бошқа мақолалар