- 2014-02-18
UEFA Европа лигаси финал матчида “Челси” сўнгги дақиқада киритган голи билан “Бенфика” устидан ғалаба қозониб, тарихида илк бор ушбу кубок соҳиби бўлди.
UEFA Европа лигаси финал учрашувида Португалиянинг “Бенфика” жамоаси билан Англиянинг “Челси” жамоаси Амстердам Арена стадионида куч синашдилар. Биринчи тайми 0-0 билан ниҳоясига етган учрашувнинг 60-дақиқасида “Челси” ҳужумчиси Торрес ҳисобни очди. 68-дақиқада “Бенфика” ўйинчиси Оскар Кардоза ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг асосий вақти тугаб, қўшиб берилган 3 дақиқанинг сўнгги дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни “Челси” ҳимоячиси Иванович боши билан дарвозага йўллаб, ўз жамоасининг ғалабасини таъминлади. “Челси” Европа лигасининг 2012-2013 йилги мавсум чемпиони бўлди.