- 2020-09-14
Қозоғистонда нотариус фаолиятининг ҳажми камайганини билдирилмоқда. Адлия вазири Марат Бекетаев “Қозоғистонда нотариуслик фаолияти ҳажми камаймоқда. Бу қочиб бўлмайдиган давр. Замонавий технологиялар ривожланиши билан нотариусларнинг ишлари камаяди. Нотариуслик фаолиятлари нима? Воқеа ёки келишувларни тасдиқлашдир. Ҳозирги кунда нотариусни таклиф қилиш ўрнига видеога қайд этиш осонроқ. Замонавий технологияларнинг ривожланиши таъсирида янгиликларни ҳуқуқий майдонда ҳам татбиқ этамиз. Бу билан бирга процедураларни осонлаштириш ҳам кун тартибида. Паспорт, ҳужжатларнинг ва бошқа қоғозларни нотариал тасдиқлаш энди камаймоқда” деди.
Бекетаев билдиришига кўра, нотариуслар орасидаги рақобат ортган сари улар бераётган хизматларининг сифати ҳам ортмоқда ва кўп нотариуслар ўз ишини тўхтатмоқда. Рақобат туфайли 2012 йилдан бугунгача тахминан 1000 нотариал идора ўз фаолиятини якунлаган.