- 2024-02-08
Туркистон вилоятида яна бир қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан бутунлай воз кечишди.
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш таклифини маҳаллий қариялар беришди. Аҳоли эса буни бир овоздан қабул қилишди.
Полиция маълумотларига кўра, Тўлеби туманининг Қоғали қишлоғида юқоридаги қарордан кейин бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Яна бир ажабланарли томони қишлоқда оилада эр-хотин ажрашиши ҳам тўхтаган. Ўтган йили Қоғали қишлоғи минтақавий мусобақада намунали аҳоли пункти дея тан олинган.
Туркистон вилоятида сўнгги олти йилда 12 та қишлоқ спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларидан бутунлай воз кечган. Ушбу ёзилмаган қонун қишлоқ меҳмонларига ҳам тааллуқли.