- 2023-10-27
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси турмуш қуриш ёшини қизларда ҳам йигитлар каби 18 ёшга чиқарилиши учун ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Маҳаллий нашрларда чиққан хабарларга кўра, бу ҳақда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова тарафидан халқаро нашрлар клубининг йиғилишида айтилди.
Нурматова нутқида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг оила қуриш ёшини ҳаммага бирдек 18 ёш қилиб белгилаш тўғрироқ бўлишини айтди.
Баъзи вилоятларда қизларнинг 16 ёшида турмушга чиқаётганлигини қўшимча қилиб ўтди.
Мукаррам Нурматова ҳозирда Ўзбекистонда 7 миллиондан ортиқ оила борлигини ва турмуш қуриш ёшининг ўзгариши кўплаб ажрашишларнинг олдини олишда муҳим қадам бўлишини таъкидлади.