Тўқаев Туркистонда Бердимуҳаммедов билан норасмий учрашув ўтказади


  • 21 Апрель, 2025
  • 57

2025 йил 21–22 апрель кунлари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон шаҳрида Туркманистон Халқ Маслахати раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов билан норасмий учрашув ўтказади.

Музокаралар давомида Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Жорий йил январь ойида Қосим-Жўмарт Тўқаев Гурбангули Бердимуҳаммедов билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар Қозоғистон–Туркманистон муносабатларининг ҳозирги юқори даражасини таъкидлар экан, энергетика, транзит-транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги олий даражада эришилган келишувларнинг ижросини батафсил муҳокама қилдилар.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва беш томонлама форматдаги яқинда бўлиб ўтадиган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.


Бошқа мақолалар