Четэлликлар веб-портал орқали рўйхатдан ўтади


  • 1 Июнь, 2017
  • 918

Энди Қозоғистонда четэлликлар веб-портал орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Чет эллик ватандошлар Қозоғистонда виза-миграция портали бўлган www.vmp.gov.kzсайтида, бундан ташқари миграция хизматининг шаҳар ва туман бўлимларида рўйхатдан ўтиши мумкин.

Матбуот хизмати “Хорижлик шахсларга www.vmp.gov.kz ва e.gov.kz веб-портали орқали вақтинчалик қайд олиш учун хонадон эгаси ёки қонуний вакили билан Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази (ЦОН)га келиши шарт. У ердан электрон калит олади. Сўнгра системага кириб, паспорт маълумотларини, келиш мақсади ва Қозоғистонда бўлиш муддатини ҳамда вақтинча яшаш манзилини киритиши керак. Шулардан кейин унинг паспортига иммигрант рўйхатга олинганлиги ҳақидаги илова ёпиштирилади” деб хабар қилди.

Бундан ташқари, хорижликлар ягона хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиши мумкин. У ерда полиция ходимлари унинг келиш вақтини рўйхатга олади, виза бериши ва муддатини узайтириши мумкин.

Хабарда “Ҳозирги вақтда шаҳар ҳокимияти билан туман миграция хизматларига хорижликларни рўйхатга олиш учун қўшимча бинолар ажратиш масаласи ҳал этилди. Йил бошидан бери Астана миграция хизматида 64 минг хорижлик рўйхатдан ўтган. МДҲ давлатлари ватандошларига ишлаш учун 14 минг 829 рухсатнома берилган. Йилдан йилга Астанада доимий яшашни ва Қозоғистон республикаси ватандошлигини олишни истовчилар кўпаймоқда. Жорий йилнинг ўзида 623 четэллик доимий яшаш учун гувоҳнома, 784 киши эса Қозоғистон ватандошлигини олди” дейилган.

Бундан ташқари, йил бошидан бери меҳнат иммигрантлари тарафидан пойтахт бюджетига солиқ сифатида 178 миллион тенге туширилган.


Бошқа мақолалар