Мурат Айтенов Чимкент ҳокими этиб тайинланди


  • 21 Январь, 2020
  • 427

Чимкент шаҳри ҳокими этиб Мурат Айтенов тайинланди. У ҳозиргача шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Фармон матнида “Айтенов Мурат Дуйсенбекович Чимкент шаҳри ҳокими этиб тайинлансин” дейилган. Чимкент ҳокими лавозимида ишлаб келган Ерлан Айтаханов вазифасидан озод этилди.

Мурат Айтенов 1981 йил Жанубий Қозоғистон (ҳозирги Туркистон) вилоятининг Жетисай қишлоғида туғилди. 2004 йили Краснодар ҳарбий институтининг маълумотни ҳимоялаш технологияси ва уни ташкиллаш мутахассислиги бўйича диплом олди. 2004-2006 йиллари Қозоғистон мудофаа вазирлиги қошидаги махсус алоқа бўлимида катта инженер, навбатчи смена бошлиғи лавозимларида ишлади. 2006-2008 йиллари “Астана-Өнім” ҲЖ мудири бўлиб ишлади. 2008-2010 йиллари президент маъмурияти қарамоғидаги ташкилотларни бошқариш бўлимида ишлаб чиқаришни қоординация қилиш сектори эксперти лавозимида ишлади. 2010-2012 йиллари президент маъмурияти расмий тадбирлар ва ташқи алоқалар бўлими мудир ўринбосари, 2012-2013 йиллари ушбу бўлим мудири сифатида ишлади. 2013 йили прехидент маъмурияти аппарат раҳбари лавозимига тайинланди. Тўрт йилдан кейин маъмурият раҳбари ўринбосари лавозимига ўтди. 2019 йил декабрь ойидан эса Чимкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 


Бошқа мақолалар