Қозоғистонга Эрон ватандошлари киритилмайди


  • 2 Март, 2020
  • 454

Қозоғистон Озарбайжон билан авиақатновларни қисқартирмоқда. Бундан ташқари, коронавирус тарқалганлиги туфайли Эрон ватандошларининг ўлкага кириши тақиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди маълум қилди.

Вазир ҳукумат йиғилишида “Бугунгача Хитойдан 480 нафар қозоғистонлик эвакуация қилиниб, Хитой билан мунтазам авиарейслар, пиёда, темир йўл, автомобиль ва йўловчи ташиш тўхтатилди. 2020 йил 3 февралдан Хитойдаги барча хорижий ватандошлар учун виза бериш тўхтатилди. 5 мартдан бошлаб Озарбайжон билан авиарейслар қисқартирилади ва Эрон ватандошларининг Қозоғистонга кириши тақиқланади” деб маълум қилди.

Вазир қозоғистонликларни эпидемия хавфи юқори бўлган ўлкаларга саёҳат қилмасликка чақирди. Ҳозирча коронавирус инфекцияси билан касалланган Қозоғистон ватандошлари йўқ. 


Бошқа мақолалар