1 январдан болалар учун тўлов


  • 25 Декабрь, 2023
  • 121

Қозоғистон ягона пенсия жамғармаси қозоғистонликларни “Миллий жамғарма - болаларга” дастури бўйича интернетда пуллик хизматлар таклиф қилинаётганлиги ҳақида огоҳлантирди. Аҳолини бундай хабарларга алданмасликка чақирди.

2024 йил 1 январдан “Миллий жамғарма - болаларга” дастури ишга тушади. Дастур доирасида миллий жамғарма даромадининг 50%и барча балоғатга етмаган қозоғистоникларга тенг миқдорда бўлинади.

Болаларнинг қонуний вакиллари биринчи тушган маблағни egov.kz электрон ҳукумат сайтидан шахсий кабинет орқали 2024 йил февраль ойида кўришлари мумкин.

Хабарда “Лекин ҳозирдан ижтимоий тармоқ ва мессенджерлар орқали болаларни давлат базасига киритиш учун пуллик хизмат таклифлари тарқалмоқда. Ягона пенсия жамғармаси ҳиссадорлик жамияти бундай хабарларга алданмасликка чақиради. Фарзандларини базага киритиш ва буни текшириб кўриш мутлақо бепул. Бунинг учун ҳеч қандай ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоб очиш, биронта идорага боришлари керак эмас” дейилган.

Ҳозир қилиш керак бўлган ягона нарса бу - egov.kz сайтида шахсий кабинети орқали фарзандларининг маълумотлари киритилгани ва тўғрилигини текширишдир. Агарда шахсий кабинетда фарзандларингиз ҳақида маълумотлар йўқ бўлса, уни мустақил ўзингиз киритишингиз мумкин.

Барча ўзингизни қизиқтирган саволларга ягона пенсия жамғармаси бўлинмалари орқали жавоб олишингиз мумкин. Ёки онлайн тарзда enpf.kz сайти орқали, ушбу сайтнинг мобил иловаси орқали, call-марказга 1418 рақамига қўнғироқ қилиш орқали ҳамда +7 777 000 1418 рақамида WhatsАрp орқали маълумот олиш мумкин. 


Бошқа мақолалар