Қатар кризисидан кимга қандай наф?


  • 9 Июнь, 2017
  • 1035

Англия бир ой ичида 3 теракт билан ларзага келди. Бугун яна 5 ДАИШ теракти бартараф этилгани маълум бўлди. Ҳолбуки 6 ой аввал инглиз разведкаси MI6 нинг раиси “ДАИШнинг ичидамиз. Бизга уюштириладиган ҳужумларни шу тариқа бартараф қилмоқдамиз” дея бурни осмонда эди. Лекин кимлардир терактлар билан унинг попугини пасайтириб қўйди. Лондон сўнгги бир ой ичида 8 терактга нишон бўлди.

Англияга ким ва нима учун ҳужум уюштирмоқда? Жавобини ким топса, Қатар кризисини ўша тушунади! Лондон террористларидан Хуррам Батт “Arsenal” жамоасининг формасини кийиб олиб жиноят қилди.

“Arsenal”нинг ҳомийси Қатарни айблаётган Араб Амирликлари!. Британияда террор ташкилотларига қўшилишнинг олдини олиш мақсадида қурилган “Олдини ол” номли ФОНД бор. Лондон террористининг акаси Саад Баттга бу ФОНДдан пул ёғиларди. Укаси терроризмга хизмат қилмоқда, акаси эса террорнинг олдини олиш фондидан маош олмоқда. Ақл бовар қилмайдиган, пул алоқалари, ДАИШнинг ичида бўлишига қарамай 8 терактнинг нишонидаги Лондон...

Тушуна олиш учун янада чуқурлашамиз. АҚШ йиллар аввал “Араб баҳори” номи остида 22 янги ўлка қурилади деб эълон қилганди. Вашингтон “Бўлинишлар минтақани бизга олиб келади” дерди. Араб баҳоридан аввал Миср, Саудия Арабистони, Қувайт, БААгача бутун араб ўлкалари Британиянинг мустамлака майдони эди. Араб баҳори орқали минтақа АҚШнинг қўлига ўта бошлади. Кризислар оқибатида инглизлар ўз уйидек ҳис қиладиган Миср ҳам СИССИЙ орқали Вашингтонга боғланиб, Трамп Қоҳирадан келган тўнтарувчига Оқ уйда “Ажойиб зўр иш қилдингиз” деб мадҳу сано қилди. АҚШ конгресси “11 сентябрда теракт уюштирганлар Саудия ватандошлари. Арабистоннинг АҚШдаги пулларини тортиб оламиз” деб қонун чиқарди. Арабистон эса “Америкадаги 700 миллиард долларимизни қайтариб оламиз ва хонавайрон қиламиз” деб таҳдид қилди. Тармп мана шундай ҳолатда Арабистонга расмий сафар билан келди. Ораларидаги кризис "ижобий" якунланди. Саудия пулларини тортиб олиш учун қонун чиқарган Вашингтонга, саудияликлар биргина ТРАПМнинг келиб кетиши билан 380 миллиард доллар бериб юборди. Унутманг! Ҳар қандай низо, ички уруш ва кризисдан даромад билан чиқадиган ягона ўлка АҚШдир!

Вашингтон минтақадаги инглиз ҳокимиятини қадам-ба қадам йўқ қилмоқда. Қатар кризиси юз берди. Қатарга эмбарго қўйган ўлкалар уни “Матбуот орқали террорга хизмат қилди” деб айбламоқда. Қатар сармояси билан қурилган “Ал-Жазира” телеканалининг араб ўлкаларидаги нуфузи кучли бўлгани учун нишонда эди. Ҳолбуки террорга хизматчи деб айбланган “Ал-Жазира” Британиядан бошқариларди! маркази Лондонда-ку!

 

Қатар Молия Вазири Амодий 2017 йил март охирида “Англия қатарлик ташкилот ва шахсий инвесторлар учун ЭНГ КАТТА ва ИЛК ИНВЕСТИЦИЯ манзили... 40 миллиард стерлин инвестициямизни Англияга қуйишга қарор қилдик. Яна 5 миллиард стерлинлик инвестициямиз устида ишлаяпмиз” деб хушхабар бераётган эди.

Инглизлар бўлса, матбуотларида “Қатар қироличамизни сотиб олди” деб бонг уришарди. 8та терактдан, Қатар кризисининг бош жавобгари “Ал-Жазира”гача бўлган ҳар йўл Лондонга олиб чиқарди. АҚШнинг минглаб аскари ва ҳарбий базалари жойлашган Қатардан чекинадиган ҳоли йўқ. Ҳатто Оқ уй “Қатардаги ишларимиз давом этади” деб жар солмоқда. Лекин бу кризис Лондоннинг бошқарувидаги арабларни иккига ажратиб, инглиз ҳокимияти энг кучли бўлган Қувайт ва БААни ҳам қарши қилиб қўймоқда.

Натижада Лондон террор билан овворалигида, Вашингтон эркин қадамлар билан минтақани ўз қўлига олмоқда. АҚШ Лондонсиз асло иш қила олмайди. Бу операциялар ёрдамида бугунгача доим АҚШдан фойдаланиб келган Британия ҳам тиз чўктирилиб, энди масаллиқлар рўйхатига киритилди. Кеча ФИФА ҳам жар солиб “Террор таҳдид бўлса, Қатар – 2022 жаҳон чемпионатини ўтказишни бошқа ўлкага берамиз” деди. 

Эмбаргочи ўлкалар ватандошларини чақириб олаётганида Қатарга калондимоғлик қилганлардан Миср ўз ватандошларини чақира олмади. Энди ўйланмоқда. 180 минг Миср ватандоши Қатарда ишлайди. Балки уларнинг ўрнини турк, балки эронлик ишчилар эгаллайди. Дунёнинг энг катта иккинчи табиий газ заҳирасига эга Қатарга энди “Туркия орқали узатиш”дан бошқа йўл қолмади. Қатар бугунгача озиқ-овқат ва бошқа бутун эҳтиёжларини эмбарго қўйган қўшнилари ва қардош АРАБ ўлкаларидан оларди. Ҳатто Саудия чегарасида яшайдиган Қатар ватандошлари арзонроқ деб Арабистонга ўтиб, харажат қилиб келишарди. Энди уларнинг бутун эҳтиёжларини Туркия таъминласа керак. 


Бошқа мақолалар