Хеопс эшиклари очилади


  • 5 Декабрь, 2023
  • 111

Бугун, 5 декабрь куни археологлар Хиеопс пирамидасида топилган сирли эшикларни очишади. Бу ҳақда Мисрнинг собиқ ёдгорликлар бўйича вазири ва ҳозирги ўлканинг етакчи археологи Захи Хавасс маълум қилди.

Сирли эшиклардан бири сағананинг иккинчи камерасига жанубий кириши томонида жойлашган бўлиб, иккита мисдан ясалган тутқичи бор. Ортида 21 см масофада иккинчи эшик жойлашган. Учинчи эшик эса шимолий туннелда жойлашган.

Топилган эшиклар устида анча тадқиқотлар ўтказилди. Лекин уларнинг вазифаси ва ортида нима яширинганлигига жавоб топилмаган.

Мутахассислар 5 декабрь куни эшикларни очгандан кейин Хеопс пирамидасининг сирларини билишга умид қилишмоқда.

Ушбу пирамиданинг иккинчи номи Хуфу бўлиб, эрамиздан аввал 2570 йил қурилган. У учта камерадан иборат.

Аввалроқ олимлар Хеопс пирамидасида 4500 йил давомида ҳеч ким кўрмаган яширин камерани аниқлашган эди.


Бошқа мақолалар