- 2023-01-20
Умра зиёратида бўлган баъзи қатарлик ватандошларнинг Каъба ҳудудидаги масжиди Ҳаромга киришига изн берилмаганлиги маълум бўлди.
Дохадаги “Ал-Шарқ” газетасининг хабарига кўра, Саудия Арабистонлик амалдорлар яна бир кризис чиқармоқда.
Қатардаги халқаро инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига етиб келган шикоятларда Маккада умра зиёратидаги Қатар ватандошларига масжиди Ҳаромга киришларига изн берилмаганлиги қайд этилган.
Қўмита раиси Али бин Дамир ал-Марри воқеани диний маросимларни бажариш борасидаги инсон ҳақ-ҳуқуқлари келишувлари билан ҳимояланган ҳуқуқларнинг очиқча поймол этилиши деб баҳоланди.
Ислом динида ҳаж ибодати бажариладиган жой бўлган масжиди Ҳаромга киришларда Саудия Арабистонлик амалдорларнинг миллат ёки мазҳаблар учун махсус татбиғи йўқ эканлиги маълум. Ушбу воқеа юзасидан Саудия Арабистон ташқи ишлар вазирлигидан ҳеч қандай маълумот берилмади.