Россияда бир ҳафта маошли таътил


  • 21 Октябрь, 2021
  • 251

Россия президенти Владимир Путин ўлкада ортиб бораётган Covid-19 ҳолатлари ва ўлим сони туфайли 30 октябрь - 7 ноябрь орасида маошлари сақланган ҳолда ўлка миқёсида таътил эълон қилди.

Коронавирус эпидемиясида ўлим ва касалланиш ҳолати рекорд даражага етиши билан Россия бош вазир ўринбосари Татьяна Голикованинг ноябрь ойининг илк хафтаси таътил деб эълон қилиниши учун берган таклифига Путин эътиборсиз қолмади.

Путин ҳукуматда эпидемияга доир ўтказилган йиғилишда ушбу таклифни дастаклаб, 30 октябрь - 7 ноябрь кунларини таътил деб эълон қилди.

Баъзи вилоятлар учун таътил 23 октябрдан бошланиши муминлигини таъкидлаган Путин “Эпидемиологик вазият ҳар вилоятда турлича тус олмоқда” деди. Вилоят губернаторлари лозим топса 7 ноябрдан кейин таътилни узайтиришлари мумкин.


Бошқа мақолалар