“Боко Ҳаром”га қарши “Боко Ҳалол”


  • 25 Март, 2015
  • 1248

Камерунда баъзи мадрасаларда ёшларнинг “Боко Ҳаром” (китоб ўқиш ҳаром) террор гуруҳига қўшилиб кетишининг олдини олиш учун “Боко Ҳалол” (Таълим олиш ҳалол) кампанияси бошланди.

Ўлканинг иқтисодий пойтахти Дуалада шаҳардаги масжидларнинг координатори имом шайх Сарбий бошқа имомларга дарс бериб, “таълим олишнинг ҳалол” эканлигини одамларга сингдириш учун ишга киришди.

Имом Сарбий ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг “Илм ҳатто Хитойда бўлса ҳам ўрганинг” ҳадисини мисол келтириб, “Боко Ҳаром ғарб таълим-тарбиясига қарши. Муҳаммад алайҳиссалом таълим борасида ҳеч қандай ажратмаганлар. Шу сабабли биз таълим олиш тарафдоримиз” деди.

Имом ёшларнинг “Боко Ҳаром”га қўшилишининг олдини олиш учун имомларнинг бирга қадриятларни, тинчликнинг ва таълимнинг аҳамиятини ўргатишини таъкидлади.

Шаҳарнинг энг йўқсил маҳаллаларидан Ньютоунда ҳам ота-оналарнинг фарзандлари “Боко Ҳаром”га қўшилмасликлари учун мадрасаларга йўл олганлиги маълум бўлди.

Дунёнинг аҳоли сони бўйича еттинчи ўринда бўлган, Африканинг энг бой нефть заҳираларига эга давлати Нигериянинг Борон вилоятида воиз Муҳаммад Юсуф тарафидан 2002 йили қурилган қуролли тўда шаҳар, жамоатчилик бинолари ва черковларга ўт қўйиш, ёш қизларни ўғирлаб сотиш каби кўплаб жиноятларни амалга оширмоқда.

Асли ваҳҳобий ва салафийлардан ташкил топиб, "аҳли сунна вал жамоа" ниқоби остида бузғунчилик билан шуғулланувчи “Боко ҳаром” - “Ғарб таълими, китоб ўқиш ҳаром” маъносига келади. “Боко” ёки “Буку” инглизча “book” (китоб) калимасидан келиб чиққан. 


Бошқа мақолалар