- 2024-09-19
Япония бош вазири Синдзо Абэ соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз лавозимидан истеъфога чиқди.
Ҳафта бошида Японияда “энг узоқ вақт лавозимда қолган бош вазир” унвонига сазовор бўлган Абэнинг соғлиги ёмонлашгани маълум қилинганди. Абэ 2006 йили илк бор бош вазир лавозимига ўтириб, 2007 йили ичак шамоллаши ташхиси билан лавозимидан истеъфога чиққанди. Янги даволаниш усули билан хасталигини енгиб чиққан Абэ аввал либерал демократлар партияси лидерлигига ва 2012 йили бош вазирликка такрор келганди.
Синдзо Абэ янги бош вазир сайлангунгача вазифасини давом эттиради.