Футбол қоидалари ўзгаради


  • 19 Июнь, 2017
  • 794

Халқаро футбол ассосациациялар кенгашиматч муддатларини қисқартиришни ўз ичига олган кўплаб радикал ўзгаришларга тайёрланмоқда. IFAB матч вақтини футбол қоидасига 60 дақиқага тушириш каби кўплаб ўзгаришлар киритмоқчи. АҚШ нашридан “Times”га интервью берган IFAB директори Дэвид Эллерей яшил майдонда инқилоб ҳисобланадиган ўзгаришларни ўз ичига олган ҳужжат тайёрлангани ва булар бошқарувчилар тарафидан ўрганилишини билдирди.

Кун тартибидаги моддалар орасида бурчак тўпи ва эркин зарба берадиган ўйинчи пас оширмасдан тўпни ўйинга киритиши, жарима майдончасида дарвозабонларнинг қайтарилган тўпни қўли билан ушлаганда тўғридан-тўғри пенальти белгиланиши, эркин зарбалардан тўпнинг юмалашини тўхтатмасдан ўйинги киритиш, пенальти ҳолатида жарима майдончасига ўйинчи киргач, тўп тўғри дарвозага йўлланиши каби қоида ўзгаришлари ўрин олган.

Энг эътиборни тортган жиҳати ўйин вақти ҳақида. Бу доирада матчлар 90 дақиқадан 60 дақиқага туширилади ва тўп ўйиндан тқашри бўлган ҳолатлар мана шу 60 дақиқа устига қўшилади. Футболчилар майдонда ҳакам обрўсини туширадиган ҳатти-ҳаракатларда бўлганида жамоаларининг очколари олиб ташланиши ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, тўпни пенальти чизиғига етмасдан дарвозадан ўйинга киритилганида аввал ҳимоячига тегиш мажбурияти, пенальти вазияти бой берилганда ўйин тўхтатилиб, дарвозадан тўпни ўйинга киритиш билан матч давом этиш каби ўзгаришлар ҳам бор. 


Бошқа мақолалар