Қозоғистон терма жамоаси — жаҳон чемпиони


  • 15 Сентябрь, 2025
  • 21

Қозоғистон бокс терма жамоаси Ливерпулда (Англия) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 10 та медаль қўлга киритди, уларнинг еттитаси олтин.

14 сентябрдан 15 сентябрга ўтар кечаси янги ташкилот — World Boxing ҳамоҳанглигида ўтказилган илк жаҳон чемпионати якунланди. Унда Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

2025 йилги бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоаларнинг умумий натижалари (Ливерпул):

Қозоғистон — 7 олтин, 1 кумуш, 2 бронза;

Ўзбекистон — 6 олтин, 2 кумуш, 3 бронза;

Ҳиндистон — 2 олтин, 1 кумуш, 1 бронза;

Бразилия — 1 олтин, 3 кумуш;

Польша — 1 олтин, 2 кумуш.

Мусобақа доирасида аёллар ўртасида 10 та, эркаклар ўртасида эса 10 та вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Қозоғистон жамоаси жами 7 та олтин медаль қўлга киритди. Аёллар терма жамоаси медаллар бўйича биринчи ўринни эгаллаган бўлса, эркаклар жамоаси иккинчи ўрин билан чекланди.

Биринчи олтин медални 50 кг вазн тоифасида Санжар Тошкенбай қўлга киритди. Унинг орқасидан 55 кг вазн тоифасида Маҳмуд Сабирхан ғолиб чиқди. Кейинчалик Алуа Балкибекова (51 кг) Туркиялик рақибасини мағлуб этди.

65 кг вазнда Айда Абикеева ўзбекистонлик рақибасига қарши ғалаба қозонди. 19 ёшли дебютант Торехан Сабирхан ҳам чемпионликни қўлга киритди.

Аёллар терма жамоасининг муҳим ғалабаларидан бири Наталия Богданова ҳисобига тўғри келди. У 70 кг вазн тоифасида финалда зафар қучиб, жамоага умумий ҳисобда биринчи ўринни таъминлади.

Турнирнинг сўнгги жангда эса умумий ҳисоб тақдири ҳал бўлди. Қозоғистонлик Айбек Оралбай ўзбекистонлик Жаҳонгир Зокировни мағлуб этиб, жамоага еттинчи — ҳал қилувчи олтинни олиб келди.

Ярим финалга қадар Қозоғистондан 4 нафар аёл ва 4 нафар эркак боксчи етиб келди. Улардан Виктория Графеева (60 кг) ва Елдана Талипова (+80 кг) бронза медалларини қўлга киритишди.

Финалда эса мамлакатнинг энг таниқли спортчиларидан бири Назим Қизайбай кумуш медалга сазовор бўлди. Бу унинг дунё чемпионатлари тарихидаги бешинчи медали бўлиб, олдинроқ у бир бронза, уч олтин ва яна бир кумуш медаль қўлга киритган эди.


Бошқа мақолалар