Жонга жон, қонга қон!


  • 21 Июнь, 2017
  • 1078

Биз билмаган жойларда биз билмаган ҳисоб-китоблар қилинмоқда. Замонавий дунёда ҳамма ёнма-ён деб ўйлаган икки улкан КУЧнинг жанжалига гувоҳ бўляпмиз. Аслида улар ёнма-ён эмасди, лекин ЖАНЖАЛлашишга ҳам ҳеч қандай жиддий баҳоналари йўқ эди. Тўғриси, БРИТАНИЯ билан АҚШ орасида катта ва жиддий ғавғо бўлмоқда. Атрофингизда, ўлкангизда юз бераётган ҳодисаларни мана шу нуқтаи назардан қараб мулоҳаза қилинг.

Ҳозирча бу жанжал РАЗВЕДКА ТАШКИЛОТЛАРИ орасида ўтмоқда. Британия, тарихида бундай улкан террор тўлқинига дуч келмаган. Охирги вақтларда кўп алам-изтироб тортишяпти. Лондондаги охирги уй ЁНҒИНи эса, турган-битган жумбоқ. Ўлганлар сони нечталигини ҳануз маълум қилишмаяпти. Чунки расман фожиа! Аввалги кеча нима бўлди? Бир автомобиль таровиҳдан чиқаётган мусулмонларни эзишга уринди. Бу теракт орқали номаълум бир КУЧ, мусулмонларга “БУ ЕРДА ХАВФСИЗЛИКДА ЭМАССИЗ!” демоқчи бўлди. Жавоб Британия бош вазири Тереза Мейдан келди: “Бу бизни бир-биримиздан узоқлаштириш учун мусулмон гражданларимизга қаратилган теракт эди. Қора кучлар, бу ўлкадаги бирдамлик ва юртдошлик боғларини узишга бел боғлаган. Бунга рухсат бериб қўймаймиз...” Тереза Мей бундан ташқари Британиянинг ИСЛОМ ОЛАМИ билан ёнма-ён бўлишини ва ҳамкорлик қилишини ҳам таъкидлади. Гапининг ЭНГ МУҲИМ НУҚТАСИ МАНА ШУ ЭДИ!

Агар Англияда рўй берган терактларни ПЕНТАГОН эмас, ИШИД уюштирди деб баҳолайдиган бўлсак, унда АҚШни ТУВАЛУдек бори-йўғи билинмайдиган кичкина бир давлатча деб қабул қилишимиз керак бўлади. Лекин ундай эмас. АҚШ ўтмишдаги кучини қайтара олиш учун бор кучи билан ташланаётган қутурган БУҚАга ўхшайди. Бутун режалари мана шу мақсадга қаратилган. Кучини қайтара оладими? Билмаймиз. Лекин уриниб кўради. Иши осон эмас.

Пентагон Трампни тахтга чиқариб, ГЕГЕМОН КУЧ бўлиш ниятини дунёга эълон қилди. Ҳамма Россияни АҚШни тўхтата оладиган ягона давлат деб ўйлайди. Ҳолбуки, бу математик жиҳатдан мумкин эмас. Россиянинг АҚШ билан куч синаша олиш эҳтимолининг ўзи латифадан иборат. Буни руслардан яхшироқ тушунадиган ҳеч ким йўқ. Россия бу ерда ҳақиқий рақибни яшириш учун олдинги сурилган сохта ДУШМАН холос.

Аслида руслар Aмерикага рақиб ҳам, душман ҳам эмас. Масалан, Россияга энг оғир санкциялар айнан АҚШ томондан табиқ қилинди. Лекин Россиядан бунга қарши биронта жиддий жавоб қайтарилмади. На АҚШ ичида, на ташқарисида Вашингтоннинг рохатини бузадиган биронта ҳодиса рўй бермади. Демак, ҳозирча Россия АҚШ билан рақобат қилишдан ожиз! Агар суперкуч бўлганида аҳвол бошқача бўлармиди? Албатта, ҲА. 

АҚШнинг олдида турган ягона куч бу БРИТАНИЯ!.. Англиянинг бағрида юз берган терактларнинг бош роль ўйинчиси ПЕНТАГОН. Ҳар икки давлат ҳам буни жуда яхши билади. Хўш, энди Англия ҳам Россиядек дардини ичига ютиб, "индамай" кетаверадими? Қатъиян йўқ. Буни қаердан билдик? АФҒОНИСТОНдан!

Июнь ойида, Британ разведкаси MI6нинг Афғонистонда фаоллашгани кузатилди. Бизнинг "зийрак" матбуотимиз албатта бундай ҳодисаларни илғамай қолади. Эътибор беринг:

7 ИЮНЬ: Бағром ҳарбий ҳаво базасининг чиқишида ўт очилди. 7та АҚШ аскари ўлди, 3 нафари оғир жароҳат олди. Расмий изоҳ берилмади.

8 ИЮНЬ: Нангархар вилоятида чиққан отишмадан 8 нафар АҚШ аскари ҳалок бўлди. 3 нафари яраланди. Расмий изоҳ берилмади.

10 ИЮНЬ: Ачин минтақасида бир афғон аскарининг ўқ узиши оқибатида 3 АҚШ аскари ўлди. 1 нафари жароҳат олди.

17 ИЮНЬ: Мозори шариф шаҳрида НАТО таркибида хизмат қилаётган аскарларга қуролли ҳужум уюштирилди. 3 нафар АҚШ аскари ўлди, 2 нафари оғир яраланди.

Нимагадир тиқ этган овоз йўқ! 

Ҳозир жаҳонда АҚШ ҳарбийлари ўзларини энг хавфсиз ва энг кучли ҳис қиладиган Афғонистондек ўлкада бемалол операция ўтказаётган MI6 британ разведкасини томоша қиляпсиз. Афғонистондаги шу отишма ва ўлимларнинг сабаби Англиядаги террорга қарши берилган жавоб бўлиши мумкинми? Албатта мумкин! Лекин асл сабаб ҚАТАР

MI6, яъни ИНГЛИЗ РАЗВЕДКА ТАШКИЛОТИ 5 июнда Қатарга нисбатан амалга оширилган эмбаргодан кейин АҚШ билан тил топиша олмаслигига кўзи етказди. 2 кун ўтгач қарши ҳужумга старт берди. Энди бутун жаҳонда АҚШ ҳарбийларига қарши қуролли ҳужумларга тез-тез гувоҳ бўлиб турамиз. Масалан АҚШ аскарларини олиб кетаётган вертолётларнинг ҳалокатга урагани ҳақида эшитиб қолишимиз мумкин. Ўшанда уларнинг ортида MI6 турганини эсдан чиқарманг.

Одатда биз яна бундай ҳодисаларни "илғамай" қоламиз. 

Британия шу афғондаги операцияларга ўхшаган "сюрпризлари" орқали АҚШга оламда яккаҳоким эмаслигини эслатади. Кейин, АҚШликларга зиён етказа бошлади. Энди бот-бот америкаликлар ҳалок бўладиган улкан теракт ё бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб турса, ажабланманг. Айтгандай, Пентагон ҳам жавоб қайтармай жим турмайди. Лондондаги кўпқаватли уй ёнғини бунинг муҳим ишорати.

Жавоб кечикмайди. Америкаликларга қаратилган ҳужумлардан кейин, АҚШ Британияга қарши зарба беришда Шотландия ва Ирландиядан унумли фойдаланишга киришади. Чунки бу икки ўлкада инглизларга қарши норозилик Шотландияда 70%, Ирландияда 98%.

Африка ва Яқин Шарқ хариталари янгидан чизиладиган давр бошланди. Афғонистоннинг АҚШ учун аҳамиятли томони албатта Ипак йўли. АҚШ ҳарбийлари жойлашган Афғонистон Ипак йўли билан чиқиша олмайди. Пентагон буни билади ва режаларини шунга қараб тузмоқда. Ҳали олдинда кўплаб ҳужумларга гувоҳ бўламиз. Чунки жанжалнинг сабаби ИПАК ЙЎЛИ.

АҚШ, яъни ПЕНТАГОНнинг Афғонистон ва ИПАК ЙЎЛИга нисбатан ҳужумлари давом этса, лойиҳа катта жароҳат олади. Амалга ошадими, ошмайдими номаълум, лекин жароҳат олади. Вашингтон аслида бу лойиҳага қарши эмас. Лекин катта улуш олиш ниятида. Пентагон Конгрессдан Афғонистондаги базаларга қўшимча аскар юбориш учун рухсат сўради. АҚШ аслида Ипак йўлига қарши эмас. Агар Ипак йўли ўтадиган 65 ўлканинг 60 таси АҚШни “ЛИДЕР” деб тан олса, Вашингтон ҳужумларни тўхтатади. Бу эса осон эмас. Бутун жанжалнинг замирида ётган оддий ечим шу. Ҳозирги кунда терактдан бош кўтара олмай қолган Британия Хитой билан ушбу лойиҳанинг амалга ошишини истамоқда. Чунки бу лойиҳанинг марказидан ўрин олган ўлкалар, келажакнинг энг кучли давлатлари бўлади. Пентагон ҳам сўнгги 20 йилдаги ҳарбий, қуролли операцияларини Ипак йўлини нишонга олган ҳолда уюштирди. Бу, Нью Йоркдаги қўшалоқ осмонўпарлар ер билан яксон қилинган кун бошланган эди. 11 сентябрда АҚШ ўз биноларини портлатиб, шу баҳонада ЎРТА ОСИЁнинг биқинидаги Афғонистонга, Ироққа кириб жойлашиб олди. Бу ҳийлаларнинг барчаси ИПАК ЙЎЛИ лойиҳасини бешигида йўқотиш ёки ўз назоратига олволиш учун эди. Шундан бери барча терактлар ИПАК ЙЎЛИни ишғол қилиш учун содир қилинди.

Бутунлигича илғай олмаганимиз учун кичик парчалардан тушунишга уриндик. Жорж Буш бошлаган уруш энди Трамп билан давом этмоқда. ОБАМА орада танаффус қилди, холос. Бундан кейин АҚШ кўп иттифоқлар тузади, кўп иттифоқларни бузади. Барчасининг тагидаги асосий масала яна Ипак йўли бўлади!

Агар АҚШ билан Британия орасида келишув йўли топилмаса, жанжал янада катталашади. Бошқа қуруқликларга ҳам ёйилади... Ҳозирча сулҳ, келишув ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Мусулмонлар ҳам, ҒАРБ ҳам иккига бўлинган ҳолатда. Бир томонда пул ва ақл, иккинчи томонда қурол-яроғ. Тенглама шундан иборат. 


Бошқа мақолалар