СЕҲРЛИ БИЛДЕРБЕРГ


  • 22 Июнь, 2015
  • 1448

Биттаси сил касаллигига чалинди. Даволаниш учун Африкага чопди. У инглиз эди. Африкада кириб алғов-далғов қилмаган ўлкаси, олмос учун қазимаган тупроғи қолмади. Ҳатто Кейптоун мустамлакаси бош вазири деб ҳам эълон қилинди.

Умрини инглиз манфаатларига фидо қилиб ўтказган бу кишининг исми Сесиль Джон Родс эди. Ўлганида ҳисоблаб охирига етолмаган бутун бойлигининг жуда оз қисмини оиласига қолдирди. Расмий васиятномаси орқали бутун мол-мулкини Ротшильд хонадонига қолдирди.

Бу хонадон эса, бутун Англияни ва қироллик оиласини бошқарарди. 

Тони Блэр 1993 йили Билдерберг мажлисига қатнашганди. Шу шу бўлдию, уни ҳеч ким тўхтата олмай қолди. Лавозими ошган сайин ошди.

Аввал партия раҳбари, ортидан Бош вазир бўлди. Джордж Робертсон ҳам 1988 йили Билдерберг йиғинига иштирок этиш шарафига эришган кимсалардан эди. Орадан бир йил ўтмай ўзини НАТО бош котиби лавозимида кўрди. Энг қисқа вақтда карьера соҳиби бўлган киши эса, шубҳасиз Романо Проди эди. Унинг ўсиш тезлиги 1999 йили Билдердерг мажлисига таклиф қилиниб, яна шу йилнинг ичида Европа иттифоқи президенти лавозимига ўтирадиган даражада тезкор эди. 2005 йили Европа иттифоқидаги карьераси ниҳоясига етгач, бир йил ўтиб, ўзини Италия бош вазири лавозимида кўрди. Буни қарангки Билдерберг эшигидан ичкари ҳатлаб кирган одамга гўёки бир сеҳрли таёқча тегардию, елкаси асло ерга тегмайдиган бўлиб қоларди. Масалан Билл Клинтон...

У 1991 йили Билдерберг гуруҳи йиғилишига қатнашди. Йиғилишдан қайтиб, бир йил ўтгач, АҚШ президенти курсисига ўтирди. Нью-Йорклик бизнес леди Линн Форестер 2000 йили энг бахтли аёл эди. Чунки дунёнинг энг бадавлат хонадони бўлмиш 100 триллион долларлик оилага келин бўлиб тушаётганди. Сэр Ивлин де Ротшильд билан турмуш қурди.

Тўй зиёфати Оқ саройда берилиб, мезбонликни Билдерберг гуруҳи йиғилишидан кейин президент лавозимига ўтирган Билл Клинтон бўйнига олганди. Зотан Билдербергнинг асосчилари, бошқарувчилари ва ҳомийлари Ротшильд ва Рокфеллер оилалари эмасмиди? Ҳатто Арнольд Шварцниггерни ҳам Ротшильд оиласи вертолёт билан Англияда Уоддесдон чимларига туширарди. Уни Билдерберг аъзолари билан таништириб, сўнгра Калифорния губернатори лавозимига ўтқазишганди. Мудҳиш алоқалар тўрининг қудратли БАРОНЛАРИ томонидан "қўл берилган" саноқсиз лидерлар, бизнесменлар, бюрократ ва сиёсатчи бор эди ер юзида. Истаганларини олиб энг юқорига чиқаришарди, безовта қилган лидерларни аяб ўтиришмасди. Дунёнинг энг катта хабар агентликлари, телеканаллари ва газеталари уларники эди. Сўнгги вақтларда мана шу матбуот кучлари орқали икки лидерга кўпроқ ҳужум қилишмоқда. Бири Туркия президенти Эрдўғон, иккинчиси Россия президенти Путин. Россияга аввалги кун ўлкадан қувиб чиқарган яҳудий олигарх сабабли Европада суд қарори чиқариб, миллиардлаб доллар жарима ёзишди. Банклардаги пуллари музлатиб қўйилди. Эрдўғон партиясининг рейтинги тушганига ҳаммадан кўп хурсанд бўлганлар яна ўша чет эллик бойваччалар эди. масалан инглиз “Daily Telegraph” "Эрдўғон тору мор бўлди" деб ёзиб, хурсандчилигини яшириб ҳам ўтирмади. Аввал “Эрдўғон тобора Путинлашмоқда” деб ёзиб, бир неча марта ҳужум қилганди. Газета соҳиби эса қироличадан лорд унвони олган бир яҳудий. Туркияда трактор сотиб бой бўлган медиа императорлигидан Исроилда “Jarusselam Post”нинг раҳбарлигигача кўтарилган шахс. Лекин бир томондан соҳиби бўлган “HOLLİNGER İnternational”нинг ичини бўшатиб ва қарзга пул ўтказиб, нонини туя қилгани учун АҚШда ҳибсга олинган қаллобнинг ўзгинаси. Сорос билан жуда яқин алоқалари бор. Сорос 1961 йили АҚШ ватандоши бўлгач, Ротшильд оиласи билан танишиб, уларнинг биринчи рақамли “ёлланма қотили” бўлиб олди. Гиёҳванд моддалардан тушадиган пулларни оқлаш маркази Голландия ОРОЛЛАРИДА “Quantum” номли бир ширкат қурган Сороснинг илк харидорлари орасида қиролича Елизаветта ўрин олди. Қудратли кучлар тарафидан улғайтирилган Сороснинг энг яқин одами “Daily Telegraph”нинг соҳиби “Hollinger İnternational”нинг бошқарув кенгаши аъзоси яҳудий Пол Рихмандир. Яъни инглиз “Daily Telegraph” “Нимага Путинга ва Эрдўғонга ҳужум қилмоқда, нимага курд террористлари тарафини олмоқда?” деган ҳақли савоб туғилганда парда ортида Соросдан тортиб, Ротшильд-Рокфеллер хонадонларигача турганлигини ҳамма ҳам пайқай олмайди.


Бошқа мақолалар