- 2013-05-13
"Инглиз жосусининг эътирофлари" китобидан: Наждлик Муҳаммад айтадики: “София мен билан Исфаҳонга келди ва икки ой мута никоҳ билан яшадик. ”Наждлик Муҳаммад инглиз жосуси Хемфер тарафидан бошқарилган ва Саудия Арабистонида ваҳҳобийлик оқими қурдирилган киши. Жосус Хемфер хотираларида “София билан наждлик Муҳаммадни мен уйлантирдим. София бир инглиз жосуси эди” деган.
Хемфер Лондонга қайтади. Ўрнига Абдулкарим деган бир киши келади. Сўнгра Лондондаги Хемферга Муҳаммаддан шундай мактуб боради: “Абдулкарим ҳам мен билан Шерозга келди. Софиядан ҳам гўзалроқ ва жозибали Осия исмли бир аёлни топди. У аёл билан ҳам мутъа (вақтинчалик) никоҳи орқали ҳаётимнинг энг қувончли дамларини ўтказдим.” Инглиз жосуси Софиянинг ўрнини эгаллаган Осия исмли аёл ким эди? Хемфер уни ҳам хотираларида қуйидагича таърифлаган: “Абдулкарим Исфаҳондаги Британия Мустамлакалар Вазирлигининг христиан жосусидир. Осия эса, Широз яҳудийларидан бўлиб, вазирликнинг бошқа жосусидир. Тўртталамиз наждлик йигитчани келажакда ундан кутилган нарсани энг чиройли тарзда бажара оладиган қилиб етиштирдик.” Орадан йиллар ўтади.
Инглиз BBC бир йигит билан бўлган интервьюни эълон қилади. Йигитни “Ал-Қоида асосчиси ва инглиз разведкаси MI6 агенти” деб тақдим қилади. Яъни бу билан Ал-Қоиданинг ташкил қилинишида инглиз жосусларининг иштироки борлигини тан олишяпти. Куни кеча инглиз “Daily Mirror” газетасида яна бир хабар чоп этилади. Хабарда Ал-Қоидага қарашли Аш-Шабоб лидерининг ЎНГ қўли АЁЛ КИШИ эканлиги баён қилинмоқда. Аёлнинг лақаби инглизлардек оқ танли бўлгани учун “ОҚ БЕВА”. Исми Саманта Льютуэйт...
Инглиз эканлиги маълум. Шуниси аниқки, инглиз Оқ беваси Аш-Шабоб лидери билан ишқий муносабатда!
“Daily Mirror” “Кениядаги Гарисса университетига ташкилланган ва 148 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлган террор актини ОҚ БЕВА режалаштирди” демоқда. Туркия Сомалидан 1200 нафар талабага стипендиялик таълим беришини эълон қилди. Ўн минглаб ёш йигит-қизлар Туркияда таълим олиш учун имтиҳонларга чопишди.
2011 йил октябрда минглаб талаба синов натижаларини билиш учун Сомали таълим вазирлиги олдида тўпланади. Аш-Шабоб тарафидан қўйилган бомба портлайди ва Туркияда ўқиш учун имтҳондан ўтган 70 талаба ҳалок бўлади, кўплаб талабалар оғир жароҳат олади.
АҚШлик журналист Жулиа Харт “World Policy Journal” журналининг 2012 йилги қишки сонида “Туркия Африкани титратмоқда” деб ёзган.
Бу билан Туркиянинг Сомалига киритган инвестициялар ва стипендиялар билан Африка ўлкаларини фатҳ этишни бошлаганлигини таъкидламоқда. Англия Ташқи ишлари вазирлигидан юқори лавозимли мулозим Могадишининг ҳар кўчасида турк байроғи ҳилпираб туришидан хавотирда эканлигини айтди. Сомалида нефть заҳиралари кўп. Бу ўлкага энг катта ёрдамни инглизлар, сўнгра Туркия бермоқда. “World Policy Journal” журнали “Англия ташқи ишлар вазири Уильям Хейг Могадишига хизмат сафари билан келиб, ўлкасининг Сомалини янгидан қуриш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу Англиянинг жуда ози кашф этилган Сомали нефть заҳираларига бўлган қизиқишдан келиб чиқаётганга ўхшайди” деб ёзди.