“Талаблар муҳокама қилинмайди”


  • 28 Июнь, 2017
  • 866

Саудия Арабистон ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр АҚШда берган интервьюсида Қатарга қўйилган талабларнинг муҳокама қилинмаслигини айтди.

АҚШнинг пойтахти Вашингтонда журналистларга Қатарга қўйилган талаблар “Муҳокама қилинмайди” деган ал-Жубайр “Талабларни қўйдик, қадамимизни ташладик. энди муносабатини ўзгартириш қатарликларга қолди. Агар ўзгаришмаса, яккаланган ҳолатда қолади” деди.

Саудиялик вазир Қатар такрор Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига қайтишни истаса, нима қилиши кераклигини билдирди. Саудия Арабистон, Бирлашган араб амирликлари (БАА), Яман, Миср ва Баҳрайн 5 июндаги баёнотлари билан Қатар билан бутун дипломатик алоқаларни узганликларини маълум қилганди. Саудия Арабистон, БАА ва Баҳрайн ҳаво кенгликларини Қатарга бекитиб, қатарлик дипломатларнинг 48 соат ичида ўлкаларидан чиқиб кетишини талаб қилганди. Қатарга қарши дипломатик қамалга Малдив ороллари ва Ливия Тобрук ҳукумати ҳам қўшилган.

Қатарга қамални татбиқ қилган Саудия Арабистон, БАА, Баҳрайн ва Мисрнинг 13 моддадан иборат талаблари Қувайт воситачилигида Доҳага етказилгани нашрларда хабар берилганди. Қатарда ҳукумат алоқалар бўлими мудири шайх Юсуф бин Аҳмад бин Сайф ал-Соний АҚШ ва Британия ташқи ишлари вазирлигининг “эмбарго татбиқ этган ўлкаларнинг Қатарга талаблари мантиқли, мувозанатли ва ҳожат бўлган талаблар бўлиши” ҳақидаги огоҳлантиришларига диққат қаратиб, қўйилган талаблар бу критерийларга мос келмаслигини таъкидлади.


Бошқа мақолалар