- 2015-01-12
“Google” ўтган кунларда 2 йилдан бери қўлланилмаган аккаунтларни ўчиришини маълум қилганди. Муддат бугун тугади. Фаол бўлмаганларнинг аккаунтлари эртадан бошлаб очилмайди.
“Google” хавфсизлик сиёсатида олиб борган янгиланиш сабабли фаол бўлмаган миллионлаб “Gmail” ва унга боғлиқ аккаунтларни ўчиришини хабар берганди. Муддат бугун тугайди ва эртадан бошлаб миллионлаб аккаунтлар ўчирилади. “Google” май ойида “Бир аккаунт узоқ вақтдан бери қўлланилмаётган бўлса, таҳликали бўлиш эҳтимоли жуда юқори. Бунинг сабаби унутилган ёки ташлаб қўйилган аккаунтларнинг бегоналарнинг қўлига тушиши, икки факторли шахсни тасдиқлаш ўрнатилмаган эски ёки янгидан ўрнатилган кодларга боғлиқ бўлмаслиги ҳамда фойдаланувчи тарафидан кам хавфсизлик назоратини қилишидир” деб изоҳ берганди.
Ширкат фаол бўлмаган фойдаланувчиларининг “Gmail”, “Drive” ва “Fotoğraf” аккаунтларини 1 декабрдан бошлаб ўчиришга киришади.
Ширкат бир аккаунт орқали рўйхатдан ўтиш билан бирга бир e-mail почтасини ўқиш, бир “Google” ҳужжат ташкиллаш, ҳатто “YouTube” орқали бир видео томоша қилишни ҳам фаол деб баҳолашини билдирди.