Исроил қатлиом учун жавоб беради


  • 22 Май, 2018
  • 664

Ғаззода 66 нафар фаластинликнинг шаҳид этилишини текширадиган тергов қўмитаси ташкил этилди. Халқаро мустақил мутахассислар тайёрлайдиган ҳисоботдан кейин Исроил халқаро жиноий суд олдида жавоб беради.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Истанбул кенгашида Ғаззода шаҳид этилган 66 нафар фаластинлик учун тергов қўмитаси тузилди. ИҲТ бош котиблиги томонидан халқаро мустақил мутахассислар тайинланиб, терговни бошлайди. Қўмита қарорлари халқаро статусда бўлади. Ҳужумни бошлаган, тепкини босган айбдорлар барчаси аниқланади. Жиноят ва жиноятчилар ҳақида тайёрланган ҳисобот далиллари билан халқаро ташкилотларга етказилади.

Кенгаш қарорларидан ташқари Фаластин ҳам қатлиом юз берган ўлка сифатида ўзи аъзо бўлган Халқаро жиноий судга мурожаат қилишини маълум қилди.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларига кўра, 30 мартдан бугунгача давом этаётган митингларда Исроил кучлари тарафидан ўлдирилганлар сони 112 га, жароҳат олганлар эса 13 минг 190 кишига етган.


Бошқа мақолалар