- 2018-04-21
Тайландда бир болалар уйига қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳужумда 22 нафари ёш болалар бўлган жами 34 киши ҳалок бўлди. Ҳужум қилган шахс собиқ полиция ходими бўлиб, охирида аёлини, фарзандини ва ўзини ўлдирганлиги маълум бўлди.
Тайландда гиёҳванд модда қўлланганлиги сабабли ишидан ҳайдалган собиқ полиция ходими болалар уйига ҳужум қилди. Нонгбуалампху вилоятида болалар уйига уюштирилган қуролли ҳужумда воқеа жойига кўплаб тез ёрдам ва полиция гуруҳлари сафарбар қилинди.
Расмийлар ҳужумда 22 нафари ёш бола, жами 34 киши ҳаётдан кўз юмганлигини билдирди. Тайланд ҳукумат матбуот котиби ҳужум қилган шахс воқеа жойидан қочиб уйига келганлигини ва у ерда хотини, фарзанди ва ўзини ўлдирганлигини хабар берди.
34 ёшли бўлган собиқ полициячи Паня Камраб исмли қотилнинг гиёҳванд модда қўлланганлиги сабабли ишидан ҳайдалганлиги ва кейинроқ гиёҳванд модда таъсирида ўч олиш мақсадида ҳужум уюштирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.