- 2024-01-16
Россияда ўтказилган конфедерациялар кубоги финалида Германия Чилини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлди.
Шиддатли кечган учрашувда Германия биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида Ларс Штиндл урган голи билан 1:0 ҳисобда ғалаба қозонди.
Чили умумий ҳисобда 65% тўпни эгаллаб турган бўлса ҳам Германияга мағлуб бўлишдан қутулиб қола олмади. Ҳимоячилар асосан биринчи бўлимнинг илк ярмида дарвозалари олдида қаттиқ босимга учради. Чили терма жамоаси ҳимоячи Марсело Диаснинг қўпол хатоси натижасида ўз дарвозасига гол ўтказиб юборди. Диас тўпни олдириб қўйгач, Тимо Вернер дарвозабон билан яккама-якка қолиб, Штиндлга пас берди ва у тўпни дарвозага йўллади.
Чили терма жамоаси бунга ўхшаш хатони илк яримликда яна бир бор такрорлаб, Леон Горецка бундан унумли фойдалана олмади. Германия тарихидаги илк ФИФА конфедерациялар кубоги финалида ёш футболчилари билан биринчи бор чемпионликни қўлга киритиб, Чили эса илк финалини мағлуб ҳолда тарк этди. Чилининг иккинчи бўлимдаги бор ғайрати билан тўп суриши мағлубиятдан қутқара олмади.