Европа чемпионлар лигаси: жамоалар гуруҳларга тақсимланди


  • 30 Августь, 2013
  • 1325

Европанинг футбол клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ушбу босқичга етиб келган 32 та жамоа 8 та гуруҳга бўлинди. Рейтинг кўрсаткичларига қараб саватчаларга тақсимланган жамоалар гуруҳдаги ўз рақибларининг номларини билиб олишди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қуръа натижасига кўра бирорта гуруҳни "ўлим" гуруҳи деб аташ қийин. "Реал"- "Ювентус" ёки "Арсенал"-"Боруссия" қарама-қаршилигини айтмаганда, бошқа гуруҳлардаги жуфтликлар жаранг сочмаяпти. Уларда ё нисбатан  тенг кучли жамоалар, ёки битта фаворит остидаги кучсизроқ жамоалар тўпланишган. Бироқ бу дастлабки таасуротлар холос, турнир давомида кутилмаганда шиддатли баҳслар, қарама-қаршиликлар ва сенсацияларнинг рўй бериши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шундай экан, барчангизни катта футбол мавсумига ҳуш келибсиз деб қоламиз. 

 Гуруҳлар билан танишинг: 

Группа А

"Манчестер Юнайтед" (Англия)

"Шахтер" (Донецк, Украина)

"Байер" (Леверкузен, Германия)

"Реал Сосьедад" (Сан-Себастьян, Испания)

 

Группа В

"Реал" (Мадрид, Испания)

"Ювентус" (Турин, Италия)

"Галатасарай" (Истамбул, Туркия)

"Копенгаген" (Дания)

 

Группа С

"Бенфика" (Лиссабон, Португалия)

"Пари Сен-Жермен" (Париж, Франция)

"Олимпиакос" (Пирей, Греция)

"Андерлехт" (Брюссель, Бельгия)

 

Группа D

"Бавария" (Мюнхен, Германия)

ЦСКА (Москва, Россия)

"Манчестер Сити" (Англия)

"Виктория" (Пльзень, Чехия)

 

Группа Е

"Челси" (Лондон, Англия)

"Шальке" (Гельзенкирхен, Германия)

"Базель" (Швейцария)

"Стяуа" (Бухарест, Руминия)

 

Группа F

"Арсенал" (Лондон, Англия)

"Марсель" (Франция)

"Боруссия" (Дортмунд, Германия)

"Наполи" (Неаполь, Италия)

 

Группа G

"Порту" (Португалия)

"Атлетико" (Мадрид, Испания)

"Зенит" (Санкт-Петербург, Россия)

"Аустрия" (Вена, Австрия)

 

Группа H

"Барселона" (Испания)

"Милан" (Италия)

"Аякс" (Амстердам, Нидерландия)

"Селтик" (Глазго, Шотландия)


Бошқа мақолалар