Мессининг соврини адолатлими?


  • 15 Январь, 2013
  • 1225

 Ўтган ҳафтада ўтказилган ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси соврини бўйича шов-шувлар кўпайиб кетди.

Леонель Мессининг кетма-кет тўртинчи марта қўлга киритган Олтин тўп мукофотида футболчилар, тренерлар ва журналистларнинг Криштиану Рональдуга берган овозларини ФИФА Мессининг фойдасига ёзганлигини маълум қилишди.

Чехия терма жамоаси капитани Томаш Росицкий “Қасам ичаман мен овозимни Рональдуга бердим. Лекин кейин билсам Мессига ёзилибди” деди. Италия капитани Жанлуиджи Буффон ҳам биринчиликни Рональдуга берганлигига қарамай, ФИФА рўйхатида овозини Пирлога берган сифатида кўрганлигини айтди.

Бразилиялик Тиаго Силва ва Габон тренери ҳам Рональдуга берган овози ўзгартирилиб, Мессига ёзилганлигини маълум қилди.

Колумбия терма жамоаси бош тренери Пекерман “Овозимни Фалькаога бердим, лекин Мессига ёзилибди” деди. Польша терма жамоаси капитани Пишек ва Зимбабве жамоаси бош тренери Матонгерере ҳам овозлари ўзгартирилганлигини сўзлади.

Тўртинчи соврини “шубҳали” бўлган Месси йилнинг энг яхши футболчиси танловида 41,60%, Рональду эса 23,68% овоз олганди. Лекин кўплаб шахслар Мессига эмас, Рональдуга овоз берганлигини айтмоқда.


Бошқа мақолалар