Ўрта Осиёнинг энг кучли паспорти


  • 18 Июль, 2017
  • 846

Қозоғистон ва Қирғизистон паспортлари Ўрта Осиёда энг “кучли” паспортлар сифатида тан олинди.

Passport Index” агентлиги виза борасида ўлкаларнинг рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда Қозоғистон ва Қирғизистон паспортлари Ўрта Осиёнинг энг “кучли” паспортлари сифатида ўрин эгаллади.

“Passport Index” рўйхатида паспортнинг “кучи” визасиз бора оладиган ўлкаларнинг сонига қараб аниқланди.

Ватандошлари 71 давлатга визасиз бора оладиган Қозоғистон рўйхатда 56-ўринни эгаллади. Қирғизлар 58 давлатга визасиз бориб, 68- ўринни; ўзбеклар ва тожикларга 54 ўлка "эшиги ланг очиқ" бўлганидан 71- ўринни; туркманлар 48 давлатга визасиз кира олгани учун 77-ўринни эгаллади.

Рўйхатда Германия ва Сингапур биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Бу ўлкаларнинг ватандошлари 158 давлатга визасиз бора олади.

Афғонистон бу рўйхатда сўнгги ўринни эгаллаган. Бу давлатнинг ватандошлари визасиз фақатгина 24 ўлкага боришлари мумкин. 


Бошқа мақолалар