ШҲТнинг янги раиси аниқланди


  • 11 Июнь, 2018
  • 696

ШҲТ (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти)нинг даврий раислиги Хитойдан Қирғизистонга ўтди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков (Савронбой Жиянбеков) Қирғизистон мезбонлигидаги ШҲТга аъзо ўлкалар кенгаши 2019 йил 14-15 июнда ўтказилишини айтди.

Қирғизистон сифатида ШҲТга аъзо ўлкалар орасида ўзаро ишонч ва тушуниш, унумли ҳамкорлик, дўстлик ва яхши қўшничиликни кучайтириш учун кўп меҳнат сарфлаётганликларига диққат қаратган Жеенбеков Қирғизистоннинг даврий раислигида ШҲТнинг 2025 йилги тараққиёт стратегиясининг татбиқ этилишига урғу берилишини таъкидлади.

ШҲТ 2001 йили Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тарафидан Шанхайда ташкил этилганди. Ташкилот ўтган йили Ҳиндистон билан Покистонни аъзоликка қабул қилди.


Бошқа мақолалар