- 2022-06-08
Қозоғистон ҳукумати Каспий денгиз илмий-тадқиқот институтини ташкил этилишини тасдиқлади. Ҳукумат Сув ресурслари ва ирригация вазирлигининг янги институт ташкил этиш ҳақидаги қарорини тасдиқлади.
Илмий-тадқиқот институти сув сатҳининг пасайиши, тюлен ва балиқларнинг оммавий қирилиши, каспий тюленларининг популяциясини, ихтиофауна ва Каспий акваториясини сақлаб қолиш каби денгиз муаммоларини ўрганади. Институтнинг яна битта йўналиши Каспий бўйи ўлкалари билан яқин алоқа ўрнатишдир.
Институт Каспий денгизи бўйича холис ва мустақил маълумотларни беради. Олинган маълумотлар бўйича давлат ва маҳаллий ижрочи органлар тарафидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов “Аввалроқ президентимиз денгизни сақлаб қолиш мақсадида Каспий денгизини тадқиқ қиладиган илмий институт ташкил қилишни топширганди. Бу каби институтлар бошқа Каспий бўйи ўлкаларида мавжуд. Институтни ташкил қилиш мавжуд муаммоларни ўрганиш, масалаларни ҳал этиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга имкон беради” деди.