WhatsApp да янги опция


  • 18 Июль, 2017
  • 839

Машҳур WhatsApp мессенджери фойдаланувчиларга хоҳлаган типдаги файлларни бўлишиш имконини берадиган янги функцияни ишга туширди. Лекин бу файллар 100 МВдан ошмаслиги керак. Бундан ташқари, фойдаланувчилар фотосуратлар ҳажмини сиқмасдан юбориш имкониятига эга бўлишди. Бу фотосуратлар сифати бузилишининг олдини олади. Яна матнни таҳрирлаш, яъни қалин ёки курсив қилиб ёзиш имконияти пайдо бўлди. Бунинг учун керакли сўзни танласангиз бўлди.

Мессенджернинг янгиланган версияси iOS ва Android операцион тизимли смартфонлар учун фойдаланишга чиқарилган. Ишга туширилган янги функция нафақат мобил қурилма эгалари учун, балки ишхонада компьютер ва ноутбукда ушбу мессенджердан фойдаланадиганлар учун ҳам жуда фойдали. Ушбу опция баъзи ҳолларда электрон почта ўрнини босиши мумкин. 


Бошқа мақолалар