Xiaomiдан янги курткалар


  • 4 Октябрь, 2018
  • 888

Xiaomi” компанияси ўзининг янги маҳсулотларини эълон қилди. У ўзининг 66 доллар нархдаги “Uleemark DuPont” янги курткасини тақдим этди. Ушбу куртканинг ўзига хослиги материали “DuPont қоғози” эканлигидадир. Бу экологик тоза ва газлама бўлмаган материал ҳисобланади.

Материал “DuPont”да ишлаб чиқилган ва патентланган. Материал қоғоз плёнкаси ва толаларидан тайёрланган. Унинг асосий ютуғи ўзига кир ва доғларни юқтирмаслигидадир. Материалдан ишлаб чиқаришда, тиббиётда ва аэрокосмик саноатда фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари материал жуда енгил ва сув ўтказмайди. Ҳатто экстремал совуқларда ҳам куртка иссиқ ҳароратни ушлаб қолади. У учун атрофдаги мумкин бўлган ҳарорат -73 даражадан 100 даражагача деб қайд қилинган. Куртка ичига оқ ғоз парлари солинган.

Куртканинг сувни сингдирмаслик даражаси жуда юқори. Сут, кофе, ичимликлар, бошқа суюқликлар курткада ҳеч қандай доғ қолдирмайди.

Куртканинг оқ ва қора тусдаги вариантлари бешта S, M, L, XL, XXL баданда чиқарилади. Хитойда сотувга чиқиш вақти 11 ноябрь деб белгиланган. Хорижий харидорлар курткани онлайн-дўконлардан 66 доллар нархда топишлари мумкин.


Бошқа мақолалар