- 2016-03-25
“Астана” футбол жамоаси Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўл олди. Чемпионлар лигасининг учинчи босқичида жавоб учрашувида “Астана” Польшанинг “Легия” жамоасига мағлуб бўлди. Варшавадаги бўлган учрашув 1:0 ҳисобда мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, “Астана” ўз уйида ўтказган биринчи учрашувда “Легия” жамоаси устидан 3:1 ҳисобда ғалаба қозонганди. Якуний натижаларга кўра, Қозоғистон жамоаси полякларни 3:2 умумий ҳисобда мағлуб қилиб, чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига ўтди.
“Астана”нинг кейинги рақиби 4 августда ўтадиган қуръа ташлаш орқали аниқланади. Келгуси босқичда “Астана” жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса, турнинг гуруҳ босқичига йўл олади. Акс ҳолда Европа лигасининг саралаш босқичига ўтказилади.