Қозоғистон жаҳон чемпионатига чиқди!


  • 15 Декабрь, 2023
  • 89

Қозоғистоннинг футзал бўйича терма жамоаси Ўзбекистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига муддатидан аввал чиқди.

Астанада ўтган квалификациянинг 5-босқичида Қозоғистон Голландия терма жамоасини мағлуб қилиб, А гуруҳида муддатидан аввал жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқди. Миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва бокс бўйича жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули келдилар.

Қозоғистон ўйинни фаол бошлаб, тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг олтинчи дақиқасида эса жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0га етказдилар.

Ўйин шу натижа билан якунланди ва Қозоғистон 5 та ўйинда 15 очко тўплади.

Гуруҳдаги бошқа жамоалардан Руминия (7 очко) ва Озарбайжон (3 очко) тўрттадан ўйин ўтказишди. Лекин иккита ўйинда Қозоғистонга етиш имкониятларини йўқотишган. Улар энди иккинчи ўрин учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичи 2024 йилнинг 14 сентябрдан 6  октябригача Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Қозоғистон ўз тарихида 4 бор жаҳон чемпионатининг финал босиқига чиққан бўлиб, энг юқори кўрсаткичи тўртинчи ўрин ҳисобланади. 


Бошқа мақолалар