Қозоғистон ўқувчилари шахмат бўйича чемпион


  • 30 Апрель, 2024
  • 60

Албаниянинг Дуррес шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича кадетлар орасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик ўқувчилар ҳам иштирок этди. Туркистон шаҳридаги 15-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Нурислом Султонхон 8 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида вақти чекланган рапид турнирида бронза медал соҳибига айланди. Қозоғистондан жами 22 шахматчи иштирок этиб, 40 та давлат шахматчилари ичида 6 та медални қўлга киритишди.

Астана шаҳридан келган ёш шахматчи Алиша Бисалиева 8 ёшгача бўлганлар орасида олтин медални қўлга киритди.  

Жорий йилнинг 26-28 апрель кунлари бўлиб ўтган турнирда 40 та давлатдан ёш шахматчилар уч ёш категориясида иштирок этишди.  

Қозоғистон шахмат федерацияси президенти Тимур Турлов “Шахматнинг рапид ва блиц турларидан жаҳон чемпионатида олтита совринли медал, жумладан битта олтин, қўлга киритишнинг ўзи бўлмайди. Бу мураббийлар, ота-оналар ва ёш смортчиларимизнинг улкан меҳнати самарасидир” деди.  

Бисалиева ва Султонхоннинг медалларидан ташқари, Ақтўбедан Нурали Нуршин кумуш, 12 ёшгача бўлганлар орасида ақтўбелик Ханзада Аманжол бронза, 10 ёшгача бўлганлар орасида астаналик Алимжан Жаунбай бронза медали совриндорига айланди.


Бошқа мақолалар