- 2020-01-31
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бош вазир Бахитжан Сағинтаевни қабул қилди. Бу учрашувда Ғарб тарафидан Россияга татбиқ этилган санкцияларнинг Қозоғистон иқтисодиётига таъсири ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари, бош вазир илк олти ойлик иқтисодий вазият ҳақида маълумот берди.
Назарбоев “Ҳукуматимиз астойдил ишлаяпти деб ўйлайман. Йил сўнггигача яхши натижаларни қўлга киритиш учун координацияланган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Баъзи хавотирлар мавжуд. Энергетика ва хомашё маҳсулотларимиз учун турли нархлар белгиланиши мумкин. Ғарб ўлкаларининг Россияга татбиқ қилган санкциялари бунга таъсир кўрсатиши мумкин. Буларни назарда тутиш керак” деди.
Сағинтаев берган маълумотларга кўра, Қозоғистон иқтисодиёти сўнгги бир йилда 4,2%га ўсган. Ўлкада янги заҳира конларини топиш бўйича ишлар давом этмоқда. Жорий йилнинг илк олти ойида ўлкада амалга оширилаётган саноат дастури доирасида янги 31 лойиҳа ишга туширилди ва йилнинг иккинчи ярмида 100 га яқин янги лойиҳалар режалаштирилмоқда. Ишсизлик даражаси 4,9% нисбатида қайд этилди.