- 2017-05-06
9 ва 15 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
2016 йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб, Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошқарди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.
Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.
Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов оламдан ўтганди. Унинг ўрнига вақтинча президент вазифасини бажарувчи бўлган Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматулла Йўлдошев давлат раҳбарига қўйиладиган талабларни тўлақонли бажариш учун тажрибаси етишмаслигини айтиб, мазкур вазифани мамлакатнинг амалдаги бош вазири Шавкат Мирзиёевга юклашни тавсия қилганди. Ушбу таклиф парламент палаталари томонидан тасдиқланди.